Икки вилоятда имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар ушланди

Қашқадарё ва Андижон вилоятларида фуқароларнинг номига ажратилган имтиёзли кредит маблағларини қўлга киритган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари О.Х. «В.» фермер хўжалиги раҳбари Б.Р. билан ўзаро тил бириктириб, 6 нафар фуқаронинг номига ажратилган 163 млн сўм имтиёзли кредит маблағини «В.» фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб олгани аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.И. ва бошқалар фуқаро С.М.нинг ишончига кириб, унга тижорат банки филиалидан 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришини ваъда қилиб, унинг турмуш ўртоғи ЯТТ Г.М.нинг номига 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни «Р.Н.» МЧЖ орқали нақдлаштириб олгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди
- АҚШда журналист қиз Трампнинг юзига микрофон билан уриб юборди
- Энди таълим гранти талабаларнинг ўзлаштиришига қараб ҳар йили қайта тақсимланади
- «Қамчиқ» довонида фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилган
- Ўзбекистонда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети QS рейтингида ТОП–500 таликдан жой олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг