Икки ҳудудда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Фото: «Ўзэнергоинспекция»
Фарғона ва Тошкент вилоятларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, инспекциянинг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда Фарғона шаҳрида жойлашган «Д.Б.» нодавлат МТМда ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг 160 миллион сўмлик зарар етказилган.
Юқоридаги каби ҳолат Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ўтказилган тадбир давомида ҳам қайд этилган. Маълум бўлишича, Оҳангарон туманида жойлашган «Э.М.» МЧЖга қарашли асфальт ишлаб чиқариш заводида 187 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг