Андижонда 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
Фото: Ўзэнергоинспекция
Андижон шаҳрида 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, инспекциянинг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Андижон шаҳрида фуқаро А.А. ўз хонадонида сауна ташкил қилиб, тегишли шартномасиз газ сўргич мослама орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг 1 миллиард 81 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг