Икки дзюдочимиз чехиялик жарроҳ ёрдамида операция қилинди
Ўзбекистон терма жамоасига номзод дзюдочилар Суҳроб Ражабов ва Рината Илматова жароҳат сабаб мусобақаларда иштирок эта олмаётганди.
Шифокорлар ҳар икки дзюдочимизга тизза бўғимининг олдинги икссимон боғлами шикастланиши ташхисини қўйишган эди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, куни кеча чехиялик малакали хирург Юрий Лубояцкий дзюдочиларимизда жарроҳлик амалиётини муваффақиятли тарзда ўтказди.
Бундан ташқари, тўрт кун давомида бошқа спорт тури вакилларининг жарроҳлик амалиёти ҳам ўтказилди. Операцияларда терма жамоамиз шифокори Азиз Қаюмов ҳам бевосита иштирок этди.
Кеча Юрий Лубояцкий Ўзбекистон дзюдо федерациясида меҳмон бўлди. Унда федерация бош котиби Улуғбек Кабулов чехиялик мутахассисга МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камиловнинг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғаларини тақдим этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг