Икки америкалик космосда қолиб кетди. Уларни ким Ерга қайтаради?
Америкалик астронавтлар Барри Уилмор ва Сунита Уильямс «Boeing Starliner» капсуласида коинотда қолиб кетишди. Халқаро космик станцияга бириктирилган космик кема техник муаммоларга дуч келган. Бу ҳақда Британиянинг «Guardian» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, дастлаб миссия саккиз кунлик бўлган, аммо астронавтлар космик капсулада деярли бир ойдан бери яшашга мажбур бўлишмоқда. «Boeing» фазогирларни қайтариш учун тайёрлаган иккита миссиясини бекор қилиб, жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлишмоқда.
Ушбу қутқарув режасининг кечиктирилганига қарамай, «Boeing» астронавтлар хавф остида эмаслиги ва етарли таъминотга эга эканлигига ишонтирмоқда. Компания вазиятни ўз назорати остида эканлигини айтмоқда. Аммо айрим манбалар космосдаги ходимларнинг «ҳеч вақоси» йўқлигини иддао қилишган.
Маълум бўлишича, 5 июнь куни Флорида штатидан учирилган «Starliner» миссияси ҳавога кўтарилишидан олдин ҳам муаммоларга дуч келган. Бироқ «Boeing» мазкур парвозни бекор қилишни истамаган. НАСАнинг баёнот беришича, агар фавқулодда вазият юзага келса, космик кема хавфсиз тарзда узилиб, қайтиб келиши мумкин. Керак бўлса, астронавтлар Ерга «SpaceX»нинг ХКСга қўйилган «Dragon» космик кемасида қайтишлари мумкин.
Ҳозирча қандай чоралар кўрилиши борасида аниқ «йўл харитаси» мавжуд эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг