Ихтирочи-талабалар синовдан муваффақиятли ўтишди

17:21 11 Январь 2024 Жамият
299 0

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида ихтирочи ёшларни рағбатлантириш мақсадида “TECHNOWAYS” технологик ривожланиш марафони ўтказилди ва бу улар учун синов майдони бўлди, десак муболаға эмас.

— Марафон доирасида дастлаб, иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими томонидан 40 та лойиҳа рўйхатга олинди, — дейди университет матбуот хизмати раҳбари Озодбек Мустафоев. — Уларнинг ҳар бири бўйича тақдимотлар ўтказилиб, ижтимоий-иқтисодий аҳамияти баён этилди.

Марафон натижаларга кўра, ҳакамлар ҳайъати томонидан 1-ўринни “Деворга расм чизувчи инновацион қурилма” яратган Асилбек Равшанов, 2-ўринни эса “Муҳандислик иншоотлари учун генератор мажмуаларини ишлаб чиқиш” лойиҳаси муаллифи, магистр Мақсуд Дилмонов қўлга киритган бўлса, 3-ўрин “Ўсимлик биомассасидан биологик фаол моддалар ажратиб олиш технологияси”ни яратган Мирвоҳид Ҳамроқулов насиб этди.

Таклиф этилган ғояларни тижоратлаштириш мақсадида ихтирочи-талабалар “Ёшлар академияси” аъзолигига тавсия этилади.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер