ИИББ: 4 ёшли қизчани зўрлашда гумонланаётган шахснинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилди

17:10 03 Октябр 2024 Жамият
305 0

Фото: Telegram

Аввалроқ Тошкент вилоятида 41 ёшли эркак 4 яшар қизчани зўрлашда гумонланиб ушлангани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят ИИББ матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Билдирилишича, кеча, 2 октябрь куни Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс 2020 йилда туғилган И.М.га нисбатан ғайритабиий усулда зўрлик ишлатгани ҳақида маълум қилган ҳамда унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гумонланувчи шахс 1983 йилда туғилган фуқаро Б.Д. экани аниқланган.

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида гумонланувчи Б.Д.нинг ёнида 15 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, унинг Янгийўл тумани ҳудудида жойлашган яшаш хонадони холислар иштирокида текширилган.

Натижада хонадон ошхонасидан 20 дан ортиқ елим идишларда, майдаланган ва қуруқ ҳолдаги марихуана гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми ва 25/273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Б.Д. процессуал тартибда ушланган.

Айни пайтда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер