II Халқаро мақом санъати фестивали Зоминда ўтказилади
Саид ДОНИШEВ/«Халқ сўзи». Жорий йилнинг 27-30 июнь кунлари Зомин туманида Халқаро мақом санъати фестивали ўтказилади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралда «II Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинган эди. Унга кўра Халқаро мақом санъати анжуманини иккинчи марта 2020 йил сентябрь ойининг биринчи ярмида ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг таклифи маъқулланган, бироқ пандемия туфайли мазкур анжуманни ўтказиш бошқа муддатга қолдирилганди.
Шундай қилиб, анжуманга энди ўзининг сўлим табиати билан машҳур Зомин мезбонлик қиладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро мақом санъати анжумани Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йили Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг