Ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: ИИВ
Полковник Раҳматуллаев Аюбхон Тошхўжаевич Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлигида мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш масалаларини такомиллаштиришга қаратилган вазифаларнинг ижроси юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилган.
Тадбирда Президент Администрациясининг масъуллари, Ички ишлар вазирлиги ҳамда соҳавий хизматларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар прокурорлари ҳамда Ички ишлар органларининг бошлиқлари иштирок этган.
Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилган: Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаб келган полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Шунингдек, давлат раҳбарининг тегишли фармойиши билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига полковник Улуғбек Шуҳратович Тошхўжаев тайинланган.

Йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлиги таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган вазифаларнинг ижроси, кадрлар билан ишлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш йўналишларида амалга оширилган ишлар танқидий кўриб чиқилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган.
Бундан ташқари, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, уларни ҳимоя қилиш йўналишини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилган. Кун тартибидаги масалалар бўйича соҳа масъулларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, янги тайинланган раҳбарларга тегишли топшириқлар берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг