Ички ишлар вазири фуқаролар учун қабул ўтказди

Ички ишлар вазирлиги томонидан жойларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш, халқ билан очиқ мулоқот ўрнатиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Мазкур йўналишда белгиланган вазифаларни самарали ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов томонидан соҳа масъуллари иштирокида фуқаролар учун шахсий қабули ўтказилди.
Тадбир жараёнида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолиятига оид мурожаатлари, ечимини кутаётган муаммолари ҳамда хизматга (ўқишга) қабул қилиш ва қайта тикланиш масалалари билан боғлиқ шикоятлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида аҳолидан турли масалаларда 255 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, уларнинг 233 таси бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ, жумладан, 124 таси ички ишлар органларига хизматга қайта тиклаш, 59 таси суриштирув ва тергов ҳаракатлари билан боғлиқ муаммолар, 25 таси ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатларидан норозилик, 16 таси ходимларнинг ижтимоий ҳимоясига оид, 7 таси ички ишлар органларига ишга (ўқишга) кириш ҳамда 2 таси маҳкумларнинг бошқа жазони ижро этиш муассасасига ўтказиш масалаларидир.
Шунингдек, қабулда келиб тушган мурожаатларнинг 13 тасида ҳудуддаги иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ҳал этиш сўралган. Тадбир жараёнида 4 нафар фуқародан миннатдорлик мазмунидаги хатлар ҳам келиб тушган.
Мурожаатларнинг 56 таси ижобий ҳал этилиб, чуқур ўрганилиши талаб этилаётган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Таъкидлаш жоиз, мурожаатларни кўриб чиқишда аҳолининг эҳтиёжлари ва талабларига таянган ҳолда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ички ишлар органларининг барча даражадаги раҳбарлари томонидан аҳоли билан жонли мулоқотлар ва сайёр қабуллар бошқа вилоятларда ҳам давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг