Ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 1 триллион сўм маблағ ажратилади
Фото: «Халқ сўзи»
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида улардаги йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, уй-жойлар таъмирланди, ичимлик сув ва электр энергияси тармоқлари янгиланди.
Pеспубликада ўтказилган хатлов натижасида ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган 1 071 та қишлоқ ва маҳаллалар мавжудлиги аниқланган. Хусусан, қишлоқ ва маҳаллаларнинг 5 568 тасида 29 минг километр тупроқ йўллар қаттиқ қопламага ўтказилмаган бўлса, 1 540 таси марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган.
Қишлоқ ва маҳаллаларда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни ўрганиш юзасидан ўтказилган хатлов жараёнида аниқланган ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган 1 071 та қишлоқ ва маҳаллаларнинг Дастурларга биринчи навбатда киритилиши талаб этиладиган 447 тасидан 263 таси 2022 йил учун манзилли рўйхатларга киритилди.
Дастурлар доирасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимлари ҳамда йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан тегишлича Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси орқали молиялаштирилади.
Ижтимоий соҳа объектларини ва бошқа объектларни қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ҳамда вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” жамғармалари орқали, электр энергияси, табиий газ, алоқа ва ахборотлаштириш тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари тегишлича “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ўзбектелеком” АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Йўлларни таъмирлаш учун қолдирилган захира маблағлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан белгилаб берилган қишлоқ ва маҳаллалардаги йўлларни таъмирлашга “Обод қишлоқ” дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг қарорига асосан йўналтирилади.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорига мувофиқ, Молия вазирлиги республика бюджетидан Дастурлар доирасида ички йўлларни таъмирлаш учун 2 триллион сўм ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 1 триллион сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
2023 йилдан бошлаб эса қишлоқ ва маҳаллалардаги мавжуд ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳақиқий ҳолати тасдиқланган мезонлар асосида баҳоланиб борилади. Баҳолаш натижаларига кўра энг паст кўрсаткич қайд этган ва ўтган давр мобайнида Дастурларга киритилмаган қишлоқ ва маҳаллалар Дастурларга биринчи навбатда киритилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг