Ичида ёш бола бўлган машинани жарима майдонига олиб кетган ЙПХ ходими ишдан бўшатилди

10:59 09 Октябр 2021 Жамият
1530 0

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ЙПХ ходими ёш бола бор бўлган машинани жарима майдончасига ҳайдаб кетган видео тарқалди. Ҳайдовчининг қичқириғи ва қўрққан боланинг йиғлашига қарамай, инспектор машинани "эгаси йўқ" дея ҳаракатлантирган.

Ўтказилган хизмат текширувига кўра, Яккабоғ тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Ҳусановга хизмат фаолияти давомида бир неча бор интизомий жазо қўлланилган.

Шунга қарамасдан, "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом" ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?