Иброҳим Абдураҳмонов Жарқўрғон тумани пахта далаларининг жорий ҳолати билан танишди
Сурхондарё вилоятида бўлиб турган Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши раиси Иброҳим Абдураҳмонов Жарқўрғон тумани ер майдонларидаги уруғлик учун экилган пахта далаларининг жорий ҳолатини ҳам кўздан кечирди.
Маълумки, Жарқўрғон туманида пахта етиштиришда илм ва инновацияларга асосланган уруғчилик, нав танлаш, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш ишлари Пахтачилик кенгашининг вилоятдаги ишчи гуруҳи кўрсатмалари асосида амалга оширилади.
Вазир кластер ва фермер хўжаликларининг уруғлик учун экилган пахта далалари жорий ҳолати ўрганиб, юқори ҳосилдорликни таъминлаш, агротехник тадбирларни тўғри амалга оширишга оид кўрсатма ва тавсиялар берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг