IBBY Бош ассамблеясининг Ханс Христиан Андерсен Олтин медалини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди
Фото: Халқ сўзи
Жорий йилнинг 5-8 сентябрь кунлари Малайзияда IBBY 38 Халқаро конгресси бўлиб ўтаётгани ва унда IBBYнинг Ўзбекистон миллий шўбаси вакиллари иштирок этаётгани маълум қилинган эди.
Ушбу нуфузи тадбир доирасида IBBY Бош ассамблеясининг Ханс Христиан Андерсен Олтин медали жорий йилги лауреатларга тантанали равишда топширилди.
2022 йил учун Франциядан Мари-Од Мюрай (Marie-Aude Murail) «Муаллиф» номинацияси ва Корея Республикасидан Сюзи Ли (Suzy Lee) «Иллюстратор» номинацияси бўйича мукофот ғолиблари деб топилди.
Шунингдек, конгресс доирасида IBBY 2022 фахрий рўйхатидан ўрин олган 53 та мамлакат ёзувчи ва иллюстраторларининг 47 та тильдаги 163 та асари, «Мактуб» йўналишидаги 63 та китоб, «Иллюстрация» туркумидаги 52 та рисола,«Таржима» номинациясидаги 48 та асар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
2022 йил учун фахрий рўйхат каталоги билан қуйидаги сайтда танишишингиз мумкин.
Ўзбекистон миллий шўбасининг IBBYда иштироки муҳим аҳамиятга эга бўлиб, жаҳон болалар ёзувчилари, иллюстраторлари билан янги ҳамкорлик қирраларини очиш, шунингдек, муаллиф-нашриёт-кутубхона-ўқувчининг ўзаро биргаликдаги механизмини амалга ошириш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг