Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг қурол ишлатиш тартибига аниқлик киритилди

17:15 03 Декабрь 2021 Жамият
814 0

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ходимлари қандай шароитда ва қандай тартибда махсус техникадан фойдаланиши мумкинлигини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, ички ишлар ходими ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш, сақлаш, улардан фойдаланиш, шунингдек жисмоний куч ишлатиш ҳуқуқига фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда эга. 

Ушбу Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимининг махсус воситалардан фойдаланиши учун қуйидагилар асос бўлади:

— фуқарога ёки ички ишлар органлари ходимига қилинган ҳужум учун жавоб қайтариш;

— жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш;

— ички ишлар органлари ходимига қаршилик кўрсатишнинг олдини олиш;

— жиноят содир этиш вақтида ёки содир этилганидан кейин дарҳол қочишга уринган шахсни ушлаш;

— қуролли қаршилик кўрсатишга қодир бўлган шахсни ушлаб туриш;

— қамоқда сақланаётган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни кузатиб бориш ва қўриқлаш, шунингдек қочишга, ўзгаларга ёки ўзига зарар етказишга уринишларни бостириш;

— мажбурлаб ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари ва ер участкаларини озод қилиш;

— фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи тартибсизликлар ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш;

— ҳайдовчиси ички ишлар органи ходимининг тўхташ тўғрисидаги илтимосини бажармаган транспорт воситасини тўхтатиш;

— жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни аниқлаш;

— қўриқланадиган объектларни қўриқлашда — ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этган фуқаролар гуруҳларининг ҳаракатига тўсқинлик қилиш.

Шу билан бирга, 1-5, 7, 8 ва 11-бандларда кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда, ички ишлар органлари ходимлари резина таёқлардан, 8 ва 9-бандларда кўрсатилган ҳолларда эса транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш воситаларидан фойдаланишлари мумкин.

Шу билан бирга, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасидаги каби ички ишлар органлари ходими жисмоний ва юридик шахсларга жисмоний куч, махсус воситалар ёки ўқотар қуроллар қўллаш натижасида етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди. Қурол ишлатиш қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва тартибда амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?