«Human Rights Watch» ҳам Исроилдан «юз угирди». Ташкилот яҳудий давлатини уруш ва инсониятга қарши жиноятларда айбламоқда

10:37 15 Ноябрь 2024 Дунё
163 0

Фото: Reuters

«Human Rights Watch» ҳисоботида Исроилнинг Ғазодаги фаластинликларни мажбурий кўчиришлари уруш ва инсониятга қарши жиноятларни ташкил этганликда айблаган. Исроил эса ушбу ҳисоботни «ҳақиқатдан бутунлай йироқ ва нотўғри» деб баҳолади. Ҳисобот Ғазода юзага келган оғир гуманитар вазиятга оид халқаро ташкилотлар томонидан берилган қатор огоҳлантиришлар қаторига қўшилди.

Маълум бўлишича, «Human Rights Watch» ҳисоботида мажбурий кўчиришлар кенг кўламли ва тизимли экани, давлат сиёсатининг бир қисми сифатида амалга оширилаётганига далиллар борлиги айтилган. Бундай ҳаракатлар инсониятга қарши жиноятлар деб кўрилиши ҳам мумкинлиги таъкидланган. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили эса Исроилнинг ҳаракатлари фақатгина «ХАМАСнинг террор имкониятларини йўқ қилишга» қаратилганини билдирди.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили Орен Марморстеиннинг айтишича, «Исроил ҳар бир тинч аҳолига зарар етказилиш ҳолатини фожия» деб ҳисоблайди. ХАМАС эса буни стратегия сифатида ишлатиб, халқаро ташкилотларнинг эътиборини тортишга уринишини билдирган. ХАМАС эса тинч аҳолини «жонли қалқон сифатида» фойдаланиш ёки ўз жангчиларини мактаблар ва касалхоналарда яшириш каби айбловларни рад этди.

Қайд этиш керакки, агар бу аҳолини хавфсизлигини таъминлаш ёки ҳарбий сабаблар туфайли зарур бўлмаса, қуролли можаро қонунлари босиб олинган ҳудуддан тинч аҳолини мажбуран кўчиришни тақиқлайди.

Ғаза соғлиқни сақлаш расмийларига кўра, Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий кампанияси натижасида 43,500 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 2,3 миллион аҳолининг кўпчилиги бир неча марта кўчишга мажбур бўлган. Исроил армияси Ғазонинг шимолий ҳудудларидан фаластинликларни кўчириш орқали ХАМАС кучларини йўқ қилишга уринмоқда.

«Human Rights Watch» эса бу ҳаракатларни «этник тозалаш» деб атган. Ҳозирча бошқа тафсилотлар ошкор қилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?