"Ҳукумат соати": депутатлар саволларига сув хўжалиги вазири жавоб берди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги «Ҳукумат соати» бўлиб ўтди. Унда депутатлар «Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув тежаш бўйича кўрилаётган чоралар, соҳадаги ходимларнинг меҳнат ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масалани муҳокама қилдилар.
Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроев жавоб берди.
Соҳада амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган майдонлар 1,2 млн. гектарга етди. Жумладан, 2017-2023 йилларда республика бўйича жами 472 минг гектарда томчилатиб, 48 минг гектарда ёмғирлатиб, 24,6 минг гектарда дискрет, 63,5 минг гектарда бошқа турдаги суғориш технологиялари жорий қилинди.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган жами 51 минг гектар суғориладиган ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилди. Ҳар йили сув ресурсларини самарали бошқариш, сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни жорий қилиш, ирригация тадбирларини амалга ошириш, ерларни лазерли текислаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳисобидан ўртача 7,0 млрд. метр куб сув ресусрларини иқстисод қилишга эришилмоқда.
Бугунги кунда 363 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича ишлар олиб борилмоқда. Самарқанд вилоятида Нарпай тумани, Тошкент вилоятида Юқори Чирчиқ тумани, Жиззах вилоятида Дўстлик тумани, Қашқадарё вилоятида Касби ва Нишон туманлари, Сирдарё вилояти Сардоба ва Оқолтин туманилари сув хўжалигининг функциялари тўлиқ хусусий секторга ўтказилиб, белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Шунингдек, сўнгги уч йил давомида сув хўжалиги объектларида 8 371 та «Ақлли сув», 6 537 та «Дайвер» қурилмалари ўрнатилиб, 58 та йирик сув хўжалиги объектининг бошқарув жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилди, 1 479 та насос станцияда сув миқдорини онлайн мониторинг қилувчи қурилмалар ўрнатилди.
«Ҳукумат соати»да Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова сув объектлари ва сув ресурсларидан фойдаланишда имзоланган халқаро шартномалар қай даражада бажарилаётгани, битимлардаги келишувлар ижросида қандай муаммолар борлиги билан қизиқди.
Депутатнинг ушбу саволига сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроев батафсил жавоб берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг