Ҳукумат аппарати таркибий бўлинмаларининг бир қатор раҳбарларига интизомий жазо чоралари қўлланилган

00:41 11 Февраль 2021 Сиёсат
1541 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, қуйидагилар маълумот учун қабул қилинади:

  • қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари (кейинги ўринларда – қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги, ижро интизомини сусайтириб юборганлиги ва кадрларга нисбатан талабчанлик қилмаганлиги учун соғлиқни сақлаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, олий ва ўрта махсус таълим вазирлари, айрим давлат қўмиталари ва агентликлари раҳбарлари, шунингдек, 25 та туман ва шаҳарлар ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган;

    Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарори билан давлат бошқаруви органлари ва Ҳукумат аппарати таркибий бўлинмаларининг бир қатор раҳбарларига интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги, шу жумладан, «ҳайфсан» эълон қилинганлиги, уларнинг айримлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?