Ҳудудларнинг иқтисодий ўсиш нуқталари бўлган соҳаларни қўллаб-қувватлашни молиялаштиришни тўлиқ ва муддатли амалга ошириш лозим — Актам Ҳайитов
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида фракциялар раҳбарлари ҳам қонун лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Актам Ҳайитов, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари:
— ЎзЛиДеП фракцияси «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлаган ҳолда, Ҳукумат эътиборини қуйидаги асосий масалаларга қаратишни лозим, деб ҳисоблайди.
Биринчидан, давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини, ҳудудларнинг иқтисодий ўсиш нуқталари бўлган соҳаларни қўллаб-қувватлашни молиялаштиришни тўлиқ ва муддатли амалга ошириш лозим.
Иккинчидан, бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг самарали ҳамда мақсадли сарфланишини таъминлашда мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар масъулиятини янада ошириш юзасидан назоратни янада кучайтириш зарур.
Учинчидан, партия электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар, кластерлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг