Ҳудудларда замонавий инфраструктурага эга «Озиқ-овқат саноат парки» ташкил этилади — Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов

11:39 11 Декабрь 2022 Жамият
695 0

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Бугун "Ўзэкспомарказ"да аграр соҳаси ходимларини касб байрамлари билан қутлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида катта байрам тадбири ўтказиляпти. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов сўзга чиқиб, қуйидагиларни айтиб ўтди:

— 2022 йилда соҳани ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси доирасида туб ислоҳотларни амалга ошириб, бир қатор ижобий натижаларга эришдик. Хусусан, «Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги» индексида Ўзбекистоннинг ўрни 113 та мамлакат орасида 85- ўриндан 73-ўринга ёки 12 поғона кўтарилди. Ўзбекистон 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эришган 10 мамлакат ичида 1-ўринни эгаллади. Фурсатдан фойдаланиб, келгуси йилда соҳани янада ривожлантириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга ошириладиган энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтсам:

— Фермер ва деҳқонлар таклифлари, илғор халқаро тажрибалар асосида аграр соҳада молиялаштириш, кредитлаш, суғурталаш ва субсидиялашни мутлақо янги тизимлари жорий этилади.

— маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ва сотишни тизимли ташкил қилишда ўзаро кооперацион ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида қонуний асослар яратилади.

— ҳар бир вилоятдаги 3-4 тадан туманда Агрохизматлар марказлари ташкил этилади.

— экинларни жойлаштириш, имтиёзли кредитлар ажратилишини мониторинг қилиш бўйича «Агроплатформа» ахборот тизими ишга туширилади.

— ҳудудларда замонавий инфраструктурага эга «Озиқ-овқат саноат парки» ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер