Прокурор «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди

08:24 04 Июль 2024 Сиёсат
360 0

Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Маруфхон Ходжаев «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сонли «Иқтисодиёт ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлашни таъминлаш, нефть-газ соҳасини молиявий соғломлаштириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти ташкил этилган ва шу даврдан буён Баҳодир Эшмуратов унга раислик қилиб келаётганди.

Фаолияти давомида Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган Маруфхон Ходжаев 2023 йилнинг августидан буён Андижон вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Шунингдек, Набиев Фитратулло Нейматулла ўғли Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий тадқиқот институти директори бўлди. У бунга қадар вазирликнинг Йиғма ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?