«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали ходимлари «Заковат»да беллашди

17:59 09 Июнь 2024 Жамият
382 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Газ таъминоти соҳасида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, билимларини ошириш, китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш мақсадида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ташаббуси билан корхона-ташкилотлар ишчи-ходимлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинларининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Термиз шаҳридаги «Ёшлар» марказида «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали ва унинг туман (шаҳар) газ таъминоти бўлимларининг ишчи-ходимлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали матбуот хизматининг маълум қилишича, тизимда айни пайтда 1162 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Беллашувда газ таъминотида турли лавозимларда ишловчи ходимлар ва оддий ишчилар ҳисобидан шакллантирилган жами 8 та жамоа иштирок этди. Улар мантиқий, тарих, бошқотирма саволлар доирасида бош қотиришди. Шу билан бирга, ходимларнинг соҳага оид қонунчиликдан қанчалик хабардорлиги ҳам синовдан ўтказилди.

Якунда «Филиал-2» давлат муассасаси ғолибликни қўлга киритди. «Филиал-1» жамоаси 2-ўринга лойиқ топилган бўлса, 3-ўринни «Бандихонтумангаз» газ таъминоти бўлими билимдонлари қўлга киритишди.

Ғолибларга диплом, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?