Ҳожатхона қоғозлари билан хавфли трюк қилган блогер жаримага тортилди

10:31 03 Январь 2025 Жамият
370 0

«Жасжан» тахаллуси билан танилган блогер Ж.Ш.нинг Тошкент туманида олган видеоси ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур видеода блогер ҳожатхона қоғозларидан фойдаланиб контент тайёрлаб, унинг ортидан вайн тасвирга олинган ҳудудда ҳожатхона қоғозларини қолдириб кетган.

Мазкур ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилди. Натижада Ж.Ш. атроф-муҳитни ифлослантириб, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни қасддан, жамоавий содир этган деб топилди.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддаси билан баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари — 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

«Ж.Ш. томонидан бундай ҳуқуқбузарлик аввал ҳам содир этилган. Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда ва қатъий чоралар кўрилади. Шунингдек, ҳуқуқбузарнинг ҳамроҳлари шахсига аниқлик киритилмоқда ва уларга ҳам қонуний чора кўрилиши таъминланади», – дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?