H&M бутун дунё бўйлаб 250 та дўконини ёпади
Швециянинг дунёга машҳур H&M компанияси 2021 йилда дунё бўйлаб 250 та дўконини ёпади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Савдоларнинг пасайиб кетгани бунинг асосий сабабидир. Бренд пулларни бекорга йўқотмоқда. Бунинг ўрнига маблағлар энди сотувчиларнинг иш ҳақларига эмас, рақамли технологияларга йўналтирилади.
Қайд этилишича, пандемиянинг биринчи тўлқинидан сўнг савдолар аста-секин тикланаётган бўлса-да, умумий кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан 5 фоиз камдир.
Кийим-кечаклр савдоси гиганти бўлган H&M жаҳон бўйлаб 5 мингга яқин дўконига эга. Уларнинг 166 таси коронавирус туфайли ҳамон ёпиқ. Шу боис энди швед компанияси асосий урғуни онлайн савдога қаратмоқчи.
«Муаммолар қолган бўлса ҳам, энг ёмони ортда қолди. Бизда инқироздан чиқиш ва янада кучли бўлиш учун барча имкониятлар мавжуд», — деди унинг бош директори Хелена Хелмерссон.
Zara, Pull&Bear ва Massimo Dutti брендларига эгалик қиладиган Испаниянинг Inditex компанияси ҳам шу йўлдан бориб, бутун дунё бўйича мингдан ортиқ дўконларини ёпмоқда. Бунинг ўрнига онлайн-савдо технологияларига қарийб уч млрд. доллар инвестиция киритди.
Boston Consulting Group ҳисоботига кўра, Covid-19 пандемияси оқибатида халқаро мода(fashion) бозорида савдо ҳажми 25 фоиз тушиб кетди. Бу 340 млрд. евро зарар кўрилишига олиб келади.
Боз устига, дунёда модага нисбатан талабнинг пасайиши нормал ҳолга айланди ва ўрта муддатли истиқболда бу борада инқироздан олдинги кўрсаткичга эришиш амримаҳол.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг