Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастурий комплексидан фойдаланиш тартиби белгиланди
«Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастурий комплексидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълум қилди.
Унда айтилишича, мазкур низомга кўра, «Давлат аудити» дастуридан фойдаланишнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади, жумладан:
- назорат (аудит) тадбирларини рўйхатга олиш;
- давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматларининг йиллик иш режаларига киритиладиган назорат (аудит) тадбирларини мажбурий тартибда Ҳисоб палатаси билан келишиш.
«Давлат аудити» дастурида қуйидагилар фойдаланувчи субъектлар сифатида рўйхатдан ўтказилади ва уларга қуйидаги кириш ҳуқуқлари берилади:
- давлат молиявий назорат органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбари ва ўринбосари учун – «тасдиқловчи» ҳуқуқи;
- давлат молиявий назорат органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари ўринбосари, таркибий бўлинмалари бошлиқлари учун – «маъқулловчи» ҳуқуқи;
- давлат молиявий назорат органлари ҳамда ички аудит хизмати ходимлари (2 нафаргача) учун – «оператор» ҳуқуқи;
- давлат молиявий назорат органлари ҳамда ички аудит хизматининг «оператор» ҳуқуқи берилмаган ходимлари учун – «фойдаланувчи» ҳуқуқи.
Шунингдек, давлат молиявий назорат органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан «Давлат аудити» дастурида рўйхатдан ўтказиш учун Ҳисоб палатасига сўровнома тақдим этилади.
Бундан ташқари, «Давлат аудити» дастурида рўйхатга олинмаган назорат (аудит) тадбирлари ноқонуний ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг