Ҳиндистонда суд “COVID-19” беморларига кислород танқислиги ҳолати сабаб ҳукуматни геноцидда айблади

01:41 06 Май 2021 Жамият
1169 0

Ҳиндистонда касалхоналарда тиббий кислород етишмаслиги туфайли “COVID-19” билан касалланган кўп сонли беморларнинг ўлимига олиб келди. Ушбу ҳолатни Оллоҳобод Олий суди бу маҳаллий ҳокимиятнинг геноцид билан таққосланадиган жинояти сифатида баҳолаган. Бу ҳақда маҳаллий ”NDTV” канали хабар бермоқда.

Жамоатчиликнинг катта норозилиги фонида суд тиббий муассасаларда кислород етишмаслиги билан боғлиқ ўлимлар бўйича суд ишини бошлаш тўғрисида қарор чиқарди. Оллоҳобод суди судьялари «коронавирус билан касалланган беморларнинг касалхоналарга кислород етказиб берилмагани сабабли ўлиши — бу геноциддан кам бўлмаган жиноий иш» деб ҳисоблашган.

Бунгача Деҳли Олий суди мамлакат расмийларини ёлворишга, қарз олишга, «кислородни ўғирлаш»га, хуллас қандай қилиб бўлсада, ўз фуқароларининг нафас олишига ёрдам берадиган йўл топишга чақирган эди.

Аввалроқ, “Pfizer” Ҳиндистон ҳукуматига 70 миллион долларлик дори-дармонларни ажратиши ҳақида хабар берган эди. Компаниянинг таъкидлашича, ушбу захира мамлакатдаги барча коронавирус касалларини 90 кун ва ундан кўпроқ вақт давомида дори-дармон билан таъминлаш учун етарли бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?