Ҳиндистон ва Афғонистон учун турнир якунланди, Тожикистон ўз тарихида илк бор Эрон билан дуранг ўйнади

Кеча, 4 сентябрь куни Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси томонидан ўтказиб келинаётган «CAFA National Cup» мусобақасининг 3-тур ўйинлари старт олди.
Дастлабки баҳсда мусобақага меҳмон сифатида таклиф этилган Ҳиндистон терма жамоаси Афғонистон терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Шу тариқа Афғонистон гуруҳда тўртинчи, Ҳиндистон эса учинчи ўринни қўлга киритди. Ушбу жамоалар учун мусобақа шу босқичда якунланди.
Иккинчи ўйинида эса, мусобақанинг «Б» гуруҳига мезбонлик қилаётган Тожикистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба Эрон терма жамоаси билан дуранг ўйнади. Таъкидлаш керакки, шу вақтгача ушбу терма жамоалар 4 марта ўзаро тўқнаш келган ва бу баҳсларнинг барчасида «форслар» ғалаба қозонган эди.
Бу галги баҳсда 2:2 ҳисобига дуранг натижа қайд этилди. Эрон терма жамоасининг голларига «Ростов» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Моҳеби муаллифлик қилди. Тожикистон терма жамоасининг жавоб гўллари эса Ўзбекистон Суперлигасида тўп сураётган футболчилар Шаҳрам Самиев ҳамда Зоир Жўрабоев ҳисобига ёзилди.
3-турдан кейин 7 очко жамғарган Эрон терма жамоаси энди мусобақа ғолиблиги учун финалда иштирок этади. 4 очко билан гуруҳда 2-ўринни қўлга киритган Тожикистон терма жамоаси эса энди мусобақанинг бронза медаллари учун курашиб кўради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг