Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан сўнг Покистон билан асосий чегара пунктини ёпди, дипломатларини эса чиқариб юборди

Ҳиндистон томонидан бошқариладиган Кашмирда 26 нафар сайёҳнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумдан сўнг Ҳиндистон Покистон билан асосий чегара пунктини ёпиб қўйди. Бу ҳақида «BBC News» нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Ҳиндистон Покистон билан асосий чегара пунктини ёпиш билан биргаликда, кўплаб Покистон дипломатларини ҳам мамлакатдан чиқариб юборган ҳамда «Ҳинд дарёси сувини тақсимлаш» борасида тузилган шартноманинг амал қилишини ҳам тўхтатиб қўйган.
Покистон расмийлари Кашмирда содир бўлган теракт ҳужумига алоқадорлигини рад этган. Шунингдек, Ҳиндистон томонидан кўрилган тақиқ чораларига жавоб беришни муҳокама қилиш учун миллий хавфсизлик йиғилиши ўтказиш кераклигини таъкидлаган.
Мазкур шафқатсиз ҳужумни ким амалга оширгани ҳақида ҳозирча расмий маълумот мавжуд эмас. Аммо баъзи матбуот хабарларига кўра, Покистон ҳудудидаги «Lashkar-e-Tayba» ташкилотига алоқадор гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олган бўлиши мумкин.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ушбу теракт масаласида хавфсизлик раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш учун хорижий сафарини бекор қилган.
Маълумот учун, Ҳиндистон ҳам, Покистон ҳам даъво қиладиган Кашмир ҳудуди ўнлаб йиллар давомида Ҳиндистон бошқаруви остида бўлган. Шу йиллар мобайнида маҳаллий аҳоли вакиллари Ҳиндистон бошқарувига қарши кўплаб норозилик намойишлари ўтказиб келган, бироқ шу вақтга қадар сайёҳларнинг ҳужумга учраши кузатилмаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг