Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Самарқанд шаҳрига ташриф буюради

Фото: president.uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюради.
Саммит давомида етакчилар ташкилотнинг сўнгги йигирма йиллик фаолиятини таҳлил қилиши ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик ҳолати ва келгуси истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда. Саммитда, шунингдек, минтақавий ва глобал аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам муҳокама этилади.
Дастлабки маълумотларга кўра, Нарендра Моди саммит доирасида бир нечта икки томонлама учрашувлар ўтказади. Бу ҳақда Ҳиндистон бош вазирининг расмий идораси хабар берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг