Ҳинд мутахассислари - Қоракўлда
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида»ги қарорига кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ҳиндистоннинг Ачаря институти ўртасида меморандум имзоланган. Келишувга мувофиқ, Қоракўлда университет ташкил этилади. Яқинда Деҳли шаҳрида ўтказилган Ўзбек-Ҳинд бизнес форумида Қоракўл IT-кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича битим ҳам тузилди.
Бир сўз билан айтганда, Қоракўл туманида рақамли технологияларга ихтисослашган алоҳида олийгоҳ, IT-парк ва Ёшлар шаҳарчаси бунёд этилади.
Маслаҳатли тўй тарқамас, деганларидек, Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳридан юртимизга ташриф буюрган соҳа мутахассислари Қоракўлда бўлиб, бу ердаги Халқаро математика мактаби ва рақамли технологияларга ихтисослашган инкубация ташкил этиладиган академик лицей ҳамда 8- умумтаълим мактаби имкониятлари билан танишдилар, амалга ошириладиган ишларни ўзаро муҳокамадан ўтказдилар.
Маълумотларга қараганда, шу йил якунига қадар IT-кластер ҳудудида инкубация маркази қурилади, 300 ўринга мўлжалланган университет ҳамда ётоқхона биноси таъмирланади. Келгуси ўқув йилига қадар эса бунёдкорлик юмушлари қамрови кенгайиши ҳисобига лойиҳада кўзда тутилган ишлар якунига етказилади.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг