Ҳаж амаллари бошланди: зиёратчиларимиз Мино водийсида

10:26 26 Июнь 2023 Маданият
1554 0

Бугун, 26 июнь куни Макка шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар ўзлари турган меҳмонхоналарда эҳром боғлаб, Мино водийсига йўл олдилар.

Баҳаво, кенг ва текис ҳудудда қад кўтарган мазкур чодирларнинг ҳар бири юмшоқ ўринлар, совуткичлар билан жиҳозланган. Озода, саранжом-саришта ушбу масканда ҳар қадамда салқин ичимликлар билан тўлдирилган махсус идишларни кўриш мумкин. Чодирлар олдига қўйилган самоварларда чой қайнаб туради. Мино водийсида зиёратчиларимиз фақат дуо ва ибодат билан машғул бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда ҳожиларимиз гуруҳ раҳбарлари бошчилигида Мино майдонига бориб, Ўзбекистон ҳожилари учун ажратилган чодирларга тўлиқ жойлаштириш ишлари якунига етиб қолди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер