“Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал, умрнинг ҳар дами ғанимат...”
Ушбу сатрлар муаллифи, таниқли шоир Анвар Обиджон ҳаёт ва умр ҳақиқатларини теран англаган ҳамда буни одамлар қалбига сингдиришга ҳаракат қилган ижодкорлардан биридир. У ўзининг сермазмун умри, ижодий янгиликларга бой ҳаёти мобайнида адабиётимизни бойита олди, она Ватанимизнинг нақадар гўзаллиги, халқимизнинг олийжаноб ва тантилигини ўзининг оташин сатрларида тараннум этди.

Куни кеча Олтиариқ тумани Маданият уйида ташкил этилган “Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал” номли адабий кечада бу яна бир бор қайд қилинди. Тадбирга маданият ва маърифат фидойилари, шоир-ёзувчилар, ижодкорнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.
Сўзга чиққанлар Анвар Обиджон босиб ўтган ҳаёт ва ижод йўли ҳақида тўхталди. Авлодларга қолдирган бебаҳо мероси катта аҳамиятга эгалиги, бу хазина ҳеч қачон завол билмаслиги, айниқса, болалар адабиётида катта мактаб яратиб, навқирон авлоднинг севимлисига айланганини таъкидлашди.

Тадбирда шоир шеърлари асосида басталанган қўшиқлар ижро этилди, шоир ижодига бағишлаб ўтказилган танлов ғолиблари эсталик совғалари билан тақдирланди.
Севинч КАРИМОВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг