Ҳасан аканинг камтарлик, самимийлик ва қатъиятлилик фазилатларига ҳавас қилар эдик – Норбоева Ҳасан Нормуродовнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этди

Хабар берилганидек, бугун, 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисининг иккинчи иш куни бўлиб ўтмоқда.
Кун тартибидаги масалаларга ўтишдан аввал Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Ҳасан Норбекович Нормурадовнинг вафот этгани тўғрисидаги хабар барчани чуқур қайғуга солганини таъкидлаб, ҳамдардлик билдирди.
«Ҳасан Норбекович узоқ йиллар жамият ва давлат ҳаётининг турли йўналишларида ҳалол меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматини қозонган фидойи ва жонкуяр инсон эди. Ҳасан ака билан бирга ишлаш насиб қилган ҳар бир инсон, шу жумладан, ўзим ҳам, у кишининг камтарлик, самимийлик ва қатъиятлилик фазилатларига ҳавас қилар эдик. Айниқса, Хасан Норбекович сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни Самарқанд вилоятида бекаму-кўст амалга оширишда, маҳаллаларда барқарор маънавий-маърифий муҳитни қарор топтиришда вилоят нуронийларига етакчилик қилиб келганликлари таҳсинга сазовор.
Яқинда Самарқандга ташриф чоғида Президентимиз ҳам у кишининг ҳолидан хабар олиб, давлат ва жамоат олдидаги кўп йиллик меҳнатларини самимий эътироф этиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатган эдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хасан Норбекович Нормурадовнинг оила аъзолари ва яқинларига, қолаверса, бутун Самарқанд жамоатчилигига чуқур ҳамдардлик изҳор этади», деди Сенат Раиси Т.Норбоева.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг