Ҳар йили юқори ҳарорат сабаб бутун дунёда қарийб 550 минг киши ҳалок бўлади
«RBC» нашрининг «The Lancet» журналига таяниб ёзишича, дунё бўйича юқори ҳарорат сабаб ҳар йили тахминан 550 минг киши вафот этади.
«Бу дегани — йил давомида ҳар дақиқа юқори ҳарорат билан боғлиқ камида битта ўлим содир бўлади. Бу ҳақиқатан ҳам даҳшатли рақам», — деди Сидней университети профессори ва ҳисобот ҳаммуаллифларидан бири Олли Жей.
Тадқиқотда қайд этилишича, 1990 йиллардан буён иссиқлик сабаб ўлим ҳолатлари аҳолига нисбатан 20 фоизга кўпайган.
Олли Жейнинг сўзларига кўра, олимлар айрим минтақалар инсон организми чидаб бўлмайдиган физиологик чегара нуқтасига яқинлашаётганидан хавотирда. Бу шароитда одамлар иссиқлик ва намликнинг юқори даражасида яшаб қололмаслиги мумкин.
Ўлим ҳолатлари сони янги баҳолаш методлари ва ўлим статистикасига кенгроқ кириш имконияти туфайли аниқроқ ҳисоблаб чиқилган.
Тадқиқот муаллифлари шунингдек таъкидлашича, дунёдаги барча аномал иссиқлик тўлқинлари иқлим ўзгариши билан боғлиқ. Ҳароратнинг ошиши нафақат инсон саломатлигига, балки иқтисодиётга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда: 2024 йилда жазирама туфайли меҳнат унумдорлигининг пасайиши натижасида дунё иқтисодиёти 1 триллион доллар даромаддан айрилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг