Ҳар бир мулоқот – бизга катта ишонч ва куч бағишламоқда
Ҳар йили анъанага айланган август ойида юртимиз бўйлаб хушхабар тарқалди: Давлатимиз раҳбари Нукусга келиб тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилади. Бу кунни кўтарингки руҳ ва катта умидлар билан кутдим.
Учрашувда Президентимиз “Қорақалпоғистонга инвестиция киритиб, бизнес қилишнинг бошқа ҳудудларга нисбатан 3 та устунлиги бор. Биринчиси — Қорақалпоғистонда бизнес учун бирорта ҳудудда йўқ 50 дан ортиқ имтиёзлар пакети қилиб берилган. Иккинчиси — Қорақалпоғистонда ер ажратишнинг содда тизими жорий этилган. Учинчиси — катта бозорларга чиқиш учун энг қулай ҳудудимиз, бу — Қорақалпоғистон”, — дея алоҳида таъкидлади.
Нукусдан кейин иккинчи бор Президентимиз 20 декабрь куни мамлакатимиздаги фаол тадбиркорлар билан учрашди. Видеоселектор шаклида ўтган мулоқотда соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича йил якунлари ва 2025 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди. Мазкур тадбирда Қорақалпоғистондан онлайн қатнашиб, ўзимни ўйлантириб келаётган масалалар, тадбиркорлик соҳани ривожлантиришга доир фикр, мулоҳазалар, ташаббусларимни айтиш имконияти туғилганидан хурсанд бўлдим.
Бугун қорақалпоғистонлик тадбиркорларга катта имтиёзлар ва уларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратиб берилган. Жумладан, Президент томонидан 2023 йилда “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан инвестиция киритиш шарти билан тўғридан-тўғри ер майдонлар ажратилиши, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда айланма маблағларни шакллантириш мақсадларига миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит миқдорининг 75 фоизигача кафиллик тақдим этилиши, ҳудудда оммавий савдоларда турган давлат мулки объектлари 3 ой муддатда сотилмаган тақдирда уларни электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбурияти билан берилиши ҳудудимизда тадбиркорлар сони ортишига ҳисса қўшмоқда.
Меҳмонхона йўналишида 11 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Қорақалпоғистонда йилдан-йилга туристлар оқими ошиб бормоқда. Юқори даражада хизмат кўрсатадиган меҳмонхоналарга талаб кучаймоқда. Шуларни инобатга олиб менга Нукус шаҳридан 30 минг одамга мўлжалланган 5 юлдузли меҳмонхона мажмуасини қуришим учун инвестиция киритиш шарти билан тўғридан-тўғри ер майдони ажратиб берилди. Мазкур меҳмонхона қурилишига имтиёзли шартларда 7 йилга, шундан 2 йил имтиёзли давр билан 10 млрд сўм кредит ажратилди. Бугунги кунда қурилиш ишлари якунланиши арафасида турибди. Ҳозирда 20 нафар ишчи-ходимлар билан иш бошлаган бўлсак, янги меҳмонхона ишга тушиши билан қўшимча 100 та янги иш ўрни яратилади. Бу билан қанча ишсиз юрганлар ишли бўлади, рўзғорига барака киради. Нукусда меҳмонхоналар сони яна биттага кўпаяди.
Икром ЮЛДАШЕВ,
“Karakalpak Palace Hotel” корхонаси раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг