Ҳар бир маҳаллага 10 миллион сўм… Нега?
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу орқали фаол нуронийлар ҳар ой рағбатлантирилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга кўра, кекса ёшдаги фуқароларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага йилига 10 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Шунингдек, Қарор билан маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуроний бешта камбағал оилага бириктирилади. Оилаларни камбағалликдан чиқаришда нуронийларнинг асосий фаолият йўналишларида бир қатор ишлар амалга оширилади.
Биринчидан, хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш ва кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашади.
Иккинчидан, оила фарзандларини ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлашади.
Учинчидан, пиёда юриш маданиятини тарғиб қилади.
Тўртинчидан, кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этади.
Бундан ташқари, фаол нуронийлар ҳар ойда МҲТЭКМнинг 50 фоизи миқдорида рағбатлантириб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг