Ҳамма учун севимли бўлган ифор аниқланди. У сизга ҳам ёқади

15:40 24 Февраль 2020 Lifestyle
1164 0

Иллюстратив сурат

Одамлар турли хил севимли ифорларига эга бўлишлари мумкин. Баъзилар гуллар ҳидини ёқтирса, бошқалар кофе исини, яна кимлардир янги чиққан ўсимликлар ифорига ошуфта бўлади.

Бироқ австралиялик олимлар деярли барча одамларга ёқадиган хушбўй ҳидни топишди, дея ёзмоқда belnovosti.by.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, кўпчилик нам ернинг ҳидини яхши кўрар экан. Бунга эса фақат тупроқ таркибида мавжуд бўлган геосмин моддасининг сабаб қилиб кўрсатилган.

Энг қизиғи, ушбу ифорга бундан 60 йил олдин “петрикор“ дея ном ҳам берилган. Олимларнинг таъкидлашича, нам замин ҳидини севиш инсонларга авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Яъни бу сайёрамизда илк одамлар пайдо бўлган пайтдан бошланган.

Ернинг ўзига хос ҳидига тупроқдаги геосминдан ташқари бактериялар ва актиномицеталар ҳам таъсир қилади. Ёмғирдан кейин пайдо бўладиган сув томчилари шамол туфайли тарқаладиган моддаларни атроф бўйлаб ёяди ва шу йўл билан кўпчиликка ёқадиган ифор тарқалади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?