Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижодига эҳтиром

19:55 29 Май 2022 Маданият
3204 0

Фото: Фильмдан лавҳа

Жорий йилнинг 27 май куни пойтахтимиздаги «Киночилар уйи»да Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган «Муҳаббат баҳори» бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Фильм режиссёри Иброҳим Расулов, сценарий муаллифлари Микоил Сулаймонов ва Зулфия Қуролбой қизи. 

«Муҳаббат баҳори»да бош ролларни Ҳамза Ҳасанов, Шаҳноза Ҳожимуродова, Шоҳида Исмоилова, Абдураим Абдуваҳобов, Меҳриддин Раҳматовлар ижро этишган. Премьера аввалида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Озода Парпибаева, фильм режиссёри Иброҳим Расулов, актрисалар Шаҳноза Ҳожимуродова ва Шоҳида Исмоилова сўзга чиқди.

Айниқса, тадбирда Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаларининг чиқиши премьерага кўтаринки руҳ бағишлади. Фильмда Ҳамид Олимжон ва шоира Зулфияхонимнинг бир-бирига садоқати, уларнинг адабиётга қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхонимнинг болалик даври ва ижодий фаолияти моҳирона тасвирланган. Уларнинг ҳаёт мактаби ёш авлод учун садоқат намунасидир.

Шаҳнозабону Шодиева, ЎзДЖТУ талабаси. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер