ҲАМАС Трампнинг Ғазодаги можарони ҳал қилиш режасига ўз таклифларини киритмоқчи
Фаластиндаги ҲАМАС ҳаракати АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Ғазо секторидаги можарони ҳал қилиш режасига ўз изоҳ ва таклифларини тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.
ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Наззалнинг таъкидлашича, яқин вақт ичида ҳаракат мазкур режага расмий жавобини тақдим этади.
«Ҳаракат раҳбарияти келишувга эришишга жиддий тайёр, аммо Ғазода қирғинбарот уруши давом этадиган ёки фаластинликлар ўз қонуний ҳуқуқларидан воз кечишига мажбур бўладиган битимни ҲАМАС қабул қилмайди», — деди Наззал.
Аввалроқ Оқ уй Ғазо можаросини ҳал этиш бўйича президент Трамп ишлаб чиққан 20 моддадан иборат режани эълон қилган эди.
Ҳужжатда фаластинлик анклавда вақтинчалик ташқи бошқарув жорий этиш, шунингдек, минтақани барқарорлаштириш учун халқаро кучлар жойлаштириш назарда тутилган.
Исроил расмийлари мазкур режани қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг