Ҳам спорт, ҳам туризм: Туркияда велоспорт бўйича ўзига хос мусобақа бўлиб ўтмоқда
Туркияда ҳам спорт, ҳам туризмни ўзида уйғунлаштирган велоспорт пойгалари ўтказилмоқда. Мазкур ўзига хос турнир мамлакат маданият ва туризм вазирлиги, Туркия туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида ташкил қилинди.
У тарихий ва табиий гўзалликларга бой мароқли йўналиш бўйлаб давом этяпти.
Таъкидлаш жоиз, «Туркия Президент девонининг велосипед сафари» деб номланган мусобақа биринчи марта 1963 йилда мамлакат велоспорт федерацияси томонидан дунёдаги ягона қитъалараро велоспорт тур сифатида ташкил этилганди. Ўша пайтда у «Мармара сафари» деб аталган.
Бу йилги велосипед сафари эса 11 апрель куни Кападокияда бошланиб, 18 апрелда Кушадасида тугайди. Маршрут давомида иштирокчилар табиат гўзаллигидан баҳраманд бўлишади. 12 мамлакатдан келган иштирокчиларнинг беллашувлари ҳар куни 3 соат давомида «Евроспорт» ТВда намойиш этилмоқда. Бу эса велосипед пойгаси ихлосмандларига ўз уйларидан туриб кузатиб бориш имконини бермоқда.
Велосипед сафари масофаси 1347 километр атрофида бўлиб, унинг маршрути Коня, Бейшеҳир, Аланя, Кемер, Гоғубели чўққиси, Фетҳие, Мармарис, Тургутреис, Бодрум ва Кушадаси каби тарихий жойларни ўз ичига олади.
Бельгия, Исроил, Италия, Испания, Франция, Россия, АҚШ, Норвегия, Голландия, Қозоғистон, Швейцария ва Малайзиядан жамоалар ва спортчилар сайёҳлик йўналишлари бўйлаб саёҳат қилиш билан бирга, Туркиянинг таниқли табиий ва тарихий диққатга сазовор жойларидан баҳраманд бўлишади.
Маълумот учун, Туркияда Барқарор туризм концепциясига мувофиқ, Туризм вазирлиги томонидан "Велосипед учун қулай турар жой ҳужжати ва хавфсиз туризм сертификати" жорий қилинди. Ушбу чора-тадбирлар бошқа санитария-гигиена тадбирлари билан бир қаторда, бу йилги велоспорт сафари иштирокчиларнинг хавфсизлиги ва саломатлиги кафолатланган ҳолда давом этишини таъминлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг