Ҳайдовчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта полиси электрон шаклга ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги «Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 645 сонли қарорига асосан, 2022 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта полиси тўлиқ электрон шаклда расмийлаштирилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 мартдан бошлаб ҳайдовчининг йўл-патруль хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда мазкур ҳужжатлар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ИД-картаси орқали текширилади.
Янги суғурта полисларини ягона ахборот тизимига тўлиқ киритмасдан шакллантириш имконияти 2022 йил 1 январдан бошлаб чекланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг