Ҳафта давомида иқлим меъёридан юқори ҳарорат кузатилади
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати жуда илиқ ва булутсиз бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди «Ўзгидромет» агентлиги.
Унга кўра, ҳарорат фони кечалари 8-13 даража, кундуз кунлари 23-28 даража атрофида бўлади, бу ўртача иқлим меъёридан 4-6 даражага юқоридир.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Бугун кундузи ҳарорат 21-23 даражани ташкил этади.
Қайд этилишича, кейинги кунларда ҳарорат кечалари 10-13 даража, кундуз кунлари 24-28 даража атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг