Гулларга бурканган мактаб
Паст Дарғом туманидаги Ошиқ ота маҳалласида жойлашган 109-сон умумтаълим мактабида 35 нафар педагог ходимлар 360 нафар ўқувчига таълим-тарбия бериб келмоқда. Мактаб биноси у қадар катта бўлмасада, ҳовлиси анча майдонни эгаллаган.
Агарда бирор юмуш билан шу мактаб ёнидан ўтиб қолсангиз, албатта, димоғингиз хушбўй ифорни ҳис этади. Ногоҳ атрофга қарасангиз кўзингиз мактаб атрофида барқ ураётган, ранг-баранг гуллар билан бурканган чаманзорга тушди.
Дарҳақиқат, таълим даргоҳининг ҳовлиси ва ён-атрофида парваришланаётган 15 турдан ортиқ минглаб гул кўчатлари мактабга ўзгача кўрк бағишлаб турибди.

— Мактаб барчамизнинг иккинчи уйимиздек бўлиб қолган, — дейди мактаб директори Низом Элбоев. — Илм масканини ўз хонадонимиздан ҳам гўзал ва озода тутишга ҳаракат қиламиз. Экилган минглаб гуллар мактабимиз кўркига янада кўрк қўшади. Қолаверса, шу ерда ишлаётган ва ўқиётган каттаю кичик — барчанинг дунёқарашига, тарбиясига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Чунки бунинг натижасида улар ўз уйларини ҳам шундай тутишга ҳаракат қилишади. Қарабсизки, маҳалламиз ҳам обод бўлади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг