Гриппга қарши эмлаш коронавирус юқиш хавфини 50 фоизга камайтирган
Фото: РИА Новости
Гриппга қарши эмланганлар COVID-19нинг биринчи тўлқини пайтида коронавирусга чалиниш эҳтимоли 47, иккинчисида эса 50 фоизга камроқ бўлган.
Бу Голландиянинг Радбауд тадқиқот университети тиббиёт маркази олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар якунида маълум бўлди.
Тадқиқот натижалари ҳақида "medRxiv" порталида мақола эълон қилинди. Мутахассисларнинг фикрича, гриппга қарши эмлаш маълум даражада коронавирусдан ҳимоя қилади.
Пандемиянинг биринчи тўлқини пайти олимлар Голландиядаги шифохона ходимлари ўртасида тадқиқот олиб боришган. Унда COVID-19 билан касалланиш гриппга қарши эмланганларга қараганда анча паст қайд этилган. Хусусан, биринчи тўлқинда гриппга қарши эмланганлар орасида коронавирусга чалиниш хавфи эмланмаганларга қараганда 47 фоиз паст бўлган. Иккинчи тўлқинда бу кўрсаткичлар 50 фоизни ташкил этган.
Тадқиқот муаллифлари бунинг сабаби «тайёрланган» иммунитет таъсири бўлиши мумкин, деган хулосага келишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг