Германиядаги нуфузли халқаро турнирда ўзбек чавандози ғалаба қозонди

11:41 12 Июнь 2021 Спорт
1106 0

Шу йилнинг 9-10 июнь кунлари Германиянинг Хаген шаҳрида жойлашган “Hof kasselman Hagen” от спорти мажмуасида от спортининг конкур, яъни тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида CSIY “Future Champions” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу халқаро мусобақада 22 та давлатдан ташриф буюрган 363 нафар чавандоз иштирок этди. Мусобақанинг дастлабки кунида от спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ёш ва истеъдодли чавандоз Абдураҳмон Абдуллаев «Дукато» лақабли отида баландлиги 140 см бўлган тўсиқлардан сакраш мусобақасида энг юқори натижа кўрсатиб, 1-ўринни эгаллади.

Мусобақанинг иккинчи куни ҳам моҳир чавандозимиз Абдураҳмон Абдуллаев учун омадли келди. У «Гофорит» лақабли отида энг яхши натижалардан бирини қайд этиб, бу сафар фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер