Германия ва Франция Данияни қўллаб-қувватлайди

18:10 29 Январь 2025 Дунё
343 0

Дания Бош вазири Метте Фредериксен АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландия устидан назоратни ўз қўлига олиш ҳақидаги таҳдидларига қарши туришда ёрдам сўраб, бошқа Европа давлатларидан буни олганини айтди.

Айтиш керакки, Трамп Даниянинг автоном ҳудуди Гренландияни АҚШ миллий хавфсизлиги учун муҳим эканини айтиб келар экан, ҳудудни эгаллаш учун ҳарбий куч ишлатишни истисно қилишдан бош тортган.

Дания Бош вазири Метте Фредериксен сешанба куни Европанинг учта пойтахтига ташриф буюриб, Франция президенти Эмманюэль Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц ва НАТО Бош котиби Марк Рутте билан учрашди.

Аввалроқ Парижда Макрон билан бирга гаплашган Дания бош вазири журналистларга Европадан катта кўмак олганини айтди. Германия канцлери ҳам чегараларни куч билан ўзгартирмаслик кераклигини, айни нозик паллада кучли Европа ва НАТО зарурлигига урғу берган. Копенгаген ҳам шу ҳафта ҳарбий харажатларини ошириб, узоқ масофага учувчи дронларни ҳамда сунъий йўлдош имкониятларини кучайтиришга қарор қилган.

Гренландия савдо ва адлия вазирлиги АҚШнинг 80 йилдан бери оролдаги ҳарбий мавжудлигини таъкидлади. Гренландия бунга қарши эмас, бироқ Трампнинг ниятлари экспанционистик бўлса, биз демократик давлатмиз ва институтларимизни ҳурмат қилишларини сўраймиз», — деган вазир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?