Германия мактабларида зўравонлик жиноятлари кўпаймоқда
Германия мактабларида зўравонлик жиноятлари кўпаймоқда. Бу ҳақида «Bild» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Баден-Вюртемберг штатидаги талабалар ва ўқитувчилар доимий қўрқувда яшашга мажбур бўлмоқда.
Билдирилишича, 2024 йилда 2 минг 800 га яқин мактаб ўқувчилари зўравонлик жиноятлари қурбони бўлган.
Германия ички ишлар расмийси тақдим қилган маълумотларга кўра, ҳар куни ўртача 15 нафар ўқувчи мактаб ҳудудида урилади, таҳдид қилинади, ҳақоратланади ёки жинсий тажовуз қурбонига айланади. Ушбу рақамлар 2018 йилги айни шундай ҳолатларга нисбатан 46 фоизга кўпайган.
Шунингдек, ўқитувчиларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳам ортган. 2024 йилда Баден-Вюртемберг ҳудудидаги 157 нафар ўқитувчи талабалар томонидан ҳақоратланган, камситилган ёки жисмоний тажовузга учраган.
Маълумотларга кўра, шундай ҳолатларни содир этганликда гумонланаётганларнинг 36 фоизи хорижликлардир. Зўравонликларнинг энг юқори кўрсаткичлари сурияликлар, афғонлар, украиналиклар ва ироқликлар орасида қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг