Гендер тенглиги – барқарор ривожланиш асосларидан бири
Андижон вилоятида фаолият олиб борувчи, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий нашри “Иқбол” газетаси шу номдаги лойиҳага асос солди. Мақсад эса ягона – фуқароларнинг тенглик ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётдаги, жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш!
-Бугунги кунда вилоятимизда аёллар раҳбарлигидаги 1,5 мингга яқин кичик корхона ва микрофирмалар, шунингдек, 200 дан ортиқ фермер хўжаликлари, 7 минг нафар тадбиркор ва ҳунарманд опа-сингилларимиз самарали фаолият олиб бормоқда,-дейди газета муҳаррири Фахриддин Ибайдуллаев. – Амалга оширилаётган салмоқли ишлар натижасида республикамиз парламентида хотин-қизлар сони 32 фоизга етди. Барқарор ривожланиш мақсадида 2030 йилгача гендер тенгликни таъминлаш стратегияси амалга оширилиши натижасида давлат ва жамият бошқарувида аёллар улуши 35 фоиздан ортди.

З. М. Бобур номли вилоят ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтган тақдимотда лойиҳа доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида фикр юритилди.
-Гендер тенглик деганда, кўпчилик хотин-қизлар манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни тушунади,-дейди Андижон давлат тиббиёт институти ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулхаё Холматова. -Аслида эса бу фуқароларнинг тенглик ҳуқуқлари демакдир. Биз нафақат, опа-сингилларимизнинг, балки, эркакларнинг манфаатларини ҳимоя қилишимиз, қайнона ва келинлар ўртасидаги тенгҳуқуқлиликни таъминлашимиз керак. Бунинг учун ушбу лойиҳадан унумли фойдаланишимиз керак.

Тақдимотда таъкидланишича, газетада ушбу лойиҳа давомида 5 ой мобайнида мавзуга доир 19 та махсус саҳифа чоп этилади. 5 та олий ўқув юртларида семинарлар ташкил этилиб, “Биз гендер тенглиги ҳақида нималарни биламиз?” мавзусида ижодий ишлар танлови бўлиб ўтади.
Саминжон ҲУСАНОВ, ”Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг