Ғазодаги яна бир шифохона Исроил кучлари нишонига айланди
Иллюстратив фото
Исроил ҳарбийлари Ғазо шаҳрини эгаллаш режаси доирасида ҳужумларни кучайтириб, ҳудуддаги шифохоналар ҳамда кўп қаватли биноларни бомбардимон қилмоқда. Бу ҳақида «Al Jazeera» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, кеча, 28 сентябрь куни Ғазодаги энг йирик тиббиёт муассасаларидан бири, «Ал Шифа» шифохонаси Исроил ҳарбийлари нишонига айланган. Кўплаб беморлар шошилинч ёрдамга муҳтож бўлишига қарамай қочишга мажбур бўлган.
«Шифохона ходимлари Исроил ҳужуми содир этилган вақтда ҳам қўрқувга тушмай, ишлашда давом этди. Айни вақтда тиббиёт муассасамизда камида 100 нафар бемор оғир аҳволда. Уларнинг ҳаётини сақлаб қоладиган дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналар тақчиллиги кузатилмоқда», — дейди шифохона раҳбари Ҳасан ал-Шаир.
Фаластин инсон ҳуқуқлари маркази тадқиқотчиларининг билдиришича, Исроил кучлари ҳужум содир этилишидан аввал портловчи моддалар ўрнатилган машиналарни шифохона атрофига жойлаштирган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил аскарларининг Ғазо шаҳрига қилган ҳужуми натижасида камида 50 та кўп қаватли уй вайрон бўлган. Шунингдек, бир вақтлар минглаб одамлар истиқомат қилган ҳудудлар айни вақтда яшашга яроқсиз ҳолга келтирилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп «Reuters» ахборот агентлигига берган интервьюсида Исроил бош вазири билан душанба куни бўлиб ўтадиган учрашувда Ғазо бўйича тинчлик режаси таклифини якунлашга умид қилаётганини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг