Ғазода яна ўт очилди
ҲАМАС ва унинг ҳарбий қаноти Ал-Қассам Бригадалари якшанба куни эрталаб ўт очишни тўхтатишга содиқ қолишларини ва Исроил кучларига ҳужумда иштирок этишларини рад этди.
Ғазодаги тинчлик режасидан хабардор манбаларга кўра, келишувнинг асосий архитекторлари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер минтақага келиши керак, чунки Трамп маъмурияти келишувнинг кейинги босқичини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.
Вице-президент ЖД. Венс ҳам шу ҳафта Исроилга АҚШ делегациясига раҳбарлик қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.
«Маъмурият тинчлик келишувини амалга оширишга эътибор қаратмоқда ва биз бунинг учун ҳамкорларимиз билан астойдил ишлаяпмиз. Давом этаётган шахсий дипломатик суҳбатлар ҳақида батафсил маълумот бермаймиз», — деди АҚШ расмийси CNN телеканалига.
Якшанба куни эрталаб Исроил ҲАМАС икки исроиллик аскарни ўлимига сабаб бўлган ҳужумда айблаб, Ғазо бўйлаб бир қатор зарбалар берди.
Ғазо шифохоналаридан олинган маълумотларга кўра, ушбу тўқнашувда 44 киши ҳалок бўлган. Шундан сўнг ҲАМАС ҳам Исроил томони ҳам бир-бирини сулҳни бузганликда айблади.
Ёрдам етказиб бериш давом этмоқда
Исроилнинг юқори мартабали расмийсининг CNNга айтишича, Ғазога гуманитар ёрдам тўхтатилганидан кейин, етказиб бериш душанба куни қайта тикланиши айтилган. Бу сулҳнинг давом этишидан далолат берилиши таъкидланган, аммо Рафаҳ ўтиш жойи ёпиқ қолади, дейди расмий. Чунки Исроил қолган гаровдаги жасадларни қайтаришни кутмоқда.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ўз коалициясини қўллаб-қувватлаётган ўта ўнг партияларнинг ҳар қандай қонунбузарликларига жавоб бериш учун босимга дуч келмоқда. Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ёрдамнинг қайта тикланишини «уятли орқага чекиниш» деб таърифлади .
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг